Saytga kirish
A'zo bo'lish
Biz telegramda...
Бесплатный сайт знакомств
Hikoyalar | Boriga Baraka
иғилгандан бир дунё кийим,
Бошлагандим тонгдан кир ювиб.
Тугатай деб қолганда ишим,
Хаёл келди ортимдан қувиб.

Кирмашинам бўлсайди қани?
Ювиларди бир пасда бари.
Кутилмаган қўнғироқ шу тоб,
Бақиртирди чаққандек ари.

Алоо деди,"зўр"каналидан,
Мен Музаффар қилдим безовта.
Таништиргач ўзимни деди:
-Чақирамиз келаси хафта.

Юрагимни босиб хаяжон,
Кетаябман қувончдан учиб.
Бахам кўрай шодлигим дея,
Хабар қилдим барчага шошиб.

Ишонмасдим,хақиқат боркан,
Келиб қолди омадим мана.
Энг мухим бўлар кирмашин,
Дилшод қўшар музлатгич яна.

Тўхтамурод ака жилмайиб,
Пелесос ҳам қилади совға.
Телевизор,мебель тўплами,
Кутар сени Сайёра олға.

Кутилган он келиб бир пасда,
Шу ўйинда кўрдим ўзимни.
Ладаларнинг туришин кўриб,
Ололмадим ундан кўзимни.

Айёрона кулиб Музаффар,
Тугма босиб рақамни теринг.
Яна битта иштирокчини,
Деди бизга аниқлаб беринг.

Шу тоб сонлар айланиб туриб,
Рақам таниш туюлиб қолди.
Залдан келиб қўнғироқ саси,
Гўшагини эргинам олди.

Ана энди биз учун байрам,
Қўша-қўша келмоқда омад.
Битиб қолар рўзғор кам-кўсти,
Чўнтакларга тўлар даромад.

Ана энди бошланди ўйин,
Тугмаларни босябман қатор.
Сабинахон очар бирма-бир,
Бўлаябди омад менга ёр.

Тўхтамурод ака ва Дилшод,
Не-неларни таклиф қилмади.
Кўзим эса хамон Ладада,
Бошқасини назар илмади.

Баракани билмай нафс қургур,
Эсдан чиқди кирмашин афсус.
Энг сўнгида қолиб уч совға,
Рангим олди жиддийгина тус.

Нонпиширгич,оливия тўплам,
Ҳамда турар мен кутган Лада.
Эрим деди совғаларни ол,
Авжга чиқгач, тўхтамоқ қайда.

Нонпиширгич чиқиб орадан,
Яна чексиз қувончим ошди.
Сўнгги тугма босилиб ,урааа!!
Севинч жўшиб- уйқудан тошди.

Додлашимдан кетдим уйғониб,
Кўрганларим туш экан бари...!
Майли шеърим тугатай энди,
Кир ювишим керак-да хали....!!

Сайёра Сабрия.
Joziba.Ru - Eng jozibali portal
Yuklab olish:
TXT format
Bo'lim: Boshqalar
Yozdi: * VACHACH (4 Dek 2018, 13:46)
Ko'rilgan: 403
Reyting: 5
*5 | 0*
Fikrlar: (1)
Saytda 1 soat davomida faol bo'ling va saytdan to'liq foydalaning!
Faollik vaqtingiz:
* Sarvar (4 Dek 2018, 20:37)
зўр!
Bosh sahifa