Saytga kirish
A'zo bo'lish
Hikoyalar | Маккада нима гапдар 3
лар. Бу дафъа ҳам уни Аббос ўлимдан қутқариб қолди.
Имон ва Исломнинг тимсоли бўлган калимаи шаҳодат маккаликларга илк бор Абу Зарр томонидан ушбу тарзда эълон этилган эди.

Абу Лаҳабнинг юзсизлиги энди айни шаклда Муҳаммаднинг иккинчи бир қўшниси Уқба ибн Абу Муойтга ўтган эди. У хам уйида йиғилиб қолган ахлатларни девордан ошириб Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳовлиларига тўкар, баъзан эшикларининг тагигача сочиб юборар эди.
Бир куни яна ахлатларни энди тўкай деб турганида бирдан кимдир чақириб қолди.
— Шошмай тур, эй Уқба! — дерди бу овоз. Ўгирилди. Овоз эгаси Тулайб эди... У тез-тез юриб Уқбанинг олдига келди. Кулимсираб:
— Қани, буни менга берчи, — деди.
— Нима қилмоқчисан, ё Тулайб? — деб сўради Уқба довдираб.
Тулайб ортиқ кутиб ўтирмай, шарта ахлат челакни олдида, Уқбанинг бақириб-чақиришига қарамай, бошидан сочиб юборди. Ахлат Уқбанинг соч-соқоли, устбошини расво қилди. Тулайб икки одим орқага тисарилиб томоша қиларкан, қаҳқаха отиб кулди:
— Мана энди бир одамга ўхшадинг, эй Уқба, —деди.
— Арво, ҳой Арво!..
Абдулмутталибнинг қизи эшикни очганида, ғаройиб бир манзарага дуч келди. Остонада Тулайбни маҳкам тутганча, устбоши ахлатга беланган Уқба ибн Муойт турарди. Уқба ёши анча катта, Тулайб эса, қирчиллама бир йигит. Манзара бениҳоя кулгили эди. Зотан, Арво ўзини тия олмай, қаҳқаҳа отиб юборди.
— Нима гап, эй Уқба?!
— Ўғлингнинг ишини бир кўриб қўй! — деди Уқба дарғазаб ҳолда.
Арво бирдан кулгидан тўхтаб, жаҳл ила ўғлига ўгирилди:
— Нимага бундай қилдинг, Тулайб?..
Тулайб бўлган воқеани рўйи рост гапириб берди. Шундан сўнг Абдулмутталибнинг қизи Арво яна Уқбага қаради:
— Ўғлимнинг ишидан жуда хурсандман, Уқба! Ундан фахрлансам арзийди. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ менга жондош, қондош жиян, бунга эса, тоғавачча бўлади. Сенинг шу разил ишни қилаётганингни кўра-била туриб индамай ўтиб кетганида эди, ана унда хафа бўлардим. Сен қилмишингга яраша жазо тортибсан. Энди ўғлимни қўйиб юборгинда, тезроқ бу ердан даф бўл! — деди...

Аҳмад Лутфийнинг "Саодат асри қиссалари" китобидан.
Joziba.Ru - Eng jozibali portal
Yuklab olish:
TXT format
Bo'lim: Boshqalar
Yozdi: SizsiZ HayoT KerakmaS * (11 May 2019, 18:26)
Ko'rilgan: 69
Reyting: 0
*0 | 0*
Fikrlar: (0)
Saytda 1 soat davomida faol bo'ling va saytdan to'liq foydalaning!
Faollik vaqtingiz:
Xabar yo'q!
Bosh sahifa