Saytga kirish
A'zo bo'lish
Hikoyalar | Маккада нима гапдар
АККАДА НИМА ГАПЛАР?

Амр ибн Абаса Сулайм қабиласидан бўлиб, қавмининг яшаш тарзидан норизо бир киши эди. Уларнинг бутга сиғинишдек жаҳолатга берилгани уни куюнтирарди.
Кўпинча, сафар чоғларида роҳиблар билан суҳбатлашиб қолса, улар яқин вақтларда Ҳижоз томонлардан бир пайғамбар чиқади, деб гапиришарди. Шу боис Амрнинг икки қулоғию икки кўзи Маккада бўлиб қолди. Ҳар сафар Ҳижоздан келадиган кишиларнинг йўлини пойлар, улардан «Маккада яна нима гаплар бор?» деб суриштирар эди. Ниҳоят, бир куни маккалик йўловчилар бир янгилик топиб келдилар.
— Гап кўп, эй Амр, — деди улар. — Макка худди бир дошқозондек қайнамоқда. Абдулмутталиб авлодидан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бириси пайғамбарлик даъвоси билан ўртага чикди. Ҳозир ҳамманинг оғзида шу гаплар бўлиб қолди...

Амр бир дақиқа ҳам вақтини бой бермай, дарҳол туясига минди ва Макка томонга йўл олди. Қидирган одамини топган онда бир зум ҳайратдан лом-мим деёлмай қолди. Каршисида юзидан нур ёғилиб турувчи, бағоят келишган, ёқимли бир инсон турар эди. Кўзлари бу одамнинг ғоят самимий, ростгўй эканига бир далилдек порларди. Узоқ йиллик ҳаётий тажрибаларига суянган ҳассос юраги гўё: «Бу одамга ишонмасанг, дунёда бошқа ишонса бўладиган инсонни қидиришинг беҳуда!» деяётгандек, тез-тез ура бошлади. Ёнига ўтирди, баъзи бир нарсаларни сўради. Сўнгра:— Жуда соз. Мен ҳам сенинг йўлингни танладим, сенга имон келтирдим! — деди.
Шаҳодат калималарини келтирди, мусулмон бўлди.
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида қолишни, У зотга қўлидан келганича ёрдам беришни истарди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг бу фикрларига қўшилмадилар.
— Сен бу ерда қолсанг бўлмайди. Кўриб турибсан, ҳозир вазият жуда оғир. Сен яхшиси ҳозир уйингга қайт ва менинг ғолиб чиққанимни эшитган заҳотинг келиб менга қўшил, — дея маслаҳат бердилар.
Амр ибн Абаса Расули Кибриёнинг бу амрларига бажонидил рози бўлди ва ўша заҳотиёқ уйига қайтиб кетди.

...Йиллар ўтар, бирон хушхабар эшитиб қоларман, деган умидда Амр келган-кетганлардан Маккадаги аҳвол ҳақида сўраб-суриштирар эди.
(Имом Муслим. 1 /569.)...

Ғифор қабиласида ўз ҳолича кун кечириб юрадиган ака-ука бўларди. Аканинг исми Абу Зарр, укасининг исми Унайс эди. Бир куни, Маккада пайғамбар чиқибди, деган хабар қулоқларига чалинди. Абу Зарр:
— Туянгга мину, ҳозироқ Маккага йўл ол, эй Унайс. Булар миш-миш гапларми ёки ҳақиқатми эканини билиб кел, — деди.
Унайс акасининг истагини бажо келтириш учун Маккага бориб келди.
— Қандай хабарлар келтирдинг, эй Унайс?!
— Бир одамни кўрдим. Эзгулик тарфдори, ёмонликнинг душмани экан. Бироқ халқ унга қарши.
Абу Зарр бу жавобдан қониқмади:
— Дардга даво, чанқоқликни босадиган жавоб бўлмади бу гапларинг, эй Унайс! — деди юраги типирчилаб.

Сўнгра тўрвасини елкасига осиб, қўлига ҳассасини олиб, ўзи йўлга тушди. Маккага келди. Ҳеч кимдан ҳеч нарса ҳақида сўрамади. Замзам сувидан ичиб, бир чеккада хаёл суриб ўтираверди. Оқшом тушган, кун қорая бошлаган эди. Ҳамма бирин-кетин тарқала бошлади. Бир оздан сўнг Ҳарамда деярли ҳеч ким қолмади. Кечани шу ерда ўтказишдан ўзга чора йўқ эди. Шу пайт хали балоғат ёшига етмаган бир ўсмир унга яқинлашди.
— Адашмасам, мусофирга ўхшайсан, шундайми? —деб сўради.
— Ҳа, мусофирман.
— Марҳамат қил, бизникига борамиз.
Абу Зарр ўрнидан турди. Боланинг кетидан уйларига борди. Овқатландилар. Арабларнинг одатига кўра, ундан ким эканлиги, қаердан келганлиги сўралмади. Мусофир ҳам бу тўғрида ҳеч нарса демади.
Тонг саҳарда Абу Зарр «зора излаганимни топсам», деган умидда уйдан чиқиб кетди. Кеч бўлди ҳамки, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳақида ҳеч бир хабар эшитмади. Коронғи тушар маҳали у яна кечаги жойига бориб ўтирди. Бир пайт:
— Ҳой мусофир, кеча меҳмон бўлган уйингни йўқотиб қўйдингми? — деган овозни эшитиб, Абу Зарр ўгирилди ва кечаги ўсмирни кўрди. Ўрнидан туриб, яна у билан кетди.
Учинчи кун ҳам яна ортиқча гап-сўзсиз ўша уйнинг меҳмони бўлди. Тонг отди. Келганидан бери роппа-роса уч кун ўтган, у ҳамон излаган кишисини тополмай сарсон эди.
— Ҳой мусофир, нега ҳеч индамайсан? Бу ерларга нима мақсадда келдинг? Қани, гапирчи, балки ёрдамим тегиб колар?-деди халиги усмир.
Joziba.Ru - Eng jozibali portal
Yuklab olish:
TXT format
Bo'lim: Boshqalar
Yozdi: SizsiZ HayoT KerakmaS * (11 May 2019, 18:21)
Ko'rilgan: 104
Reyting: 1
*1 | 0*
Fikrlar: (0)
Saytda 1 soat davomida faol bo'ling va saytdan to'liq foydalaning!
Faollik vaqtingiz:
Xabar yo'q!
Bosh sahifa