Saytga kirish
A'zo bo'lish
Hikoyalar | Otaning merosi
Отанинг мероси...

Ака-укалар кейинги пайтда жуда хавотирга тушганди. Чунки улар отаси каттагина ер сотиб олганини эшитишди. Айтишларича, ер гўзал манзарали, баҳаво жойдан олинган экан.

Доктор ўғил бу хабарни эшитиб ғашланди:

– Отам шу ерни ҳам танишу нотанишга тарқатса керак. Биздан бошқа ҳамманинг дарди отамга қолиб кетган.

– Ота сахий ва кўнгли очиқ бўлса ҳам пул борасида ўғилларига ҳеч ишонмасди. Хайр-саховат ишларини ўз қўли билан адо этар, ўлимидан кейин ўғиллари бундай хайрли ишларни бажаришига ишонгиси келмасди. Давраларда:

– Меросни васият қилиб қолдириш яхши иш эмас. Ўлимингдан кейин болалар гўрингда ҳам беҳаловат қилиб қозихонаю маҳкамаларда ёқалашиб юришади, дерди. Шунинг учун мол-дунёсининг ярмига йўқсилларга уй қурган, қолганига тадбиркорлик ишларини йўлга қўйганди. Охирги олган ери ҳаммага етишини айтганида болаларининг сабри тошиб кетди. Улар бу жумлани “Ер ҳаммага баробар бўлишилади” деган маънода тушундилар. Аммо сотилмайди, текин тарқатилади.

Меъмор ўғилнинг эса хаёллари ўзгача эди. Отаси олган ерни ҳеч қачон кўрмаган бўлса-да, у ерда гўзал иншоотлар барпо қилишни орзу қилиб, энг баҳаво гўшасида ўзига мукаммал уй қуришни режалаштираётганди. Доктор укаси орзу қилаётган шахсий клиника бу иншоотларнинг ўртасидан жой олиши керак эди, архитекторнинг хаёлларига кўра. Бинолар баланд ва кўп қаватли бўлиб, нафас етишмаслиги ва юрак хуружидан қийналаётган отаси учун доктор ўғилнинг клиникаси биринчи қаватда жойлашгани қулайроқ эди.

Отаси олган ернинг қўлдан кетиши эҳтимоли бир неча йиллардан бери бир-биридан хабар олмай, ўз ҳаёти билан машғул жигарларни бир нуқтада тўплади. Ҳар хил баҳоналар билан ҳар кеча йиғилишиб, суҳбатлашишар, мавзу айланиб ота сотиб олган ерга тақаларди. Болалар отасининг йиллар бўйи “саховат” аталмиш исрофликка йўл қўйганидан афсусда эдилар. Тез-тез учрашишлар ва отасининг ишларидан норозилик суҳбатлари оқибатидами болаларнинг ўй-хаёлида ёмон фикрлар айлана бошлади. Агар кекса ота вафот этса, ер фақат болаларнинг ўзига қоларди. Юрак хасталигидан азият чекаётган ота вафот этса, ортиқ дарддан қийналмасди.

Кекса тадбиркор охирги сотиб олган ери билан боғлиқ бирор натижага эришмай вафот этди. Тез-тез хуруж қилиб қарияни хотиржам ухлашга қўйиб бермаган юраги, доктор ўғли қилган меъёридан ортиқ дозадаги томчи уколига дош беролмади. Отани дафн этишди. Жанозага келганлар кекса тадбиркорни ёд олиб кўз ёш тўкар, фақат фарзандлар қилган ишларидан мамнунлик туяётгандек адл турдилар. Жаноза ўқилиб, ота маконига мангу бош қўйди. Қуръон тиловатидан сўнг қабристон қоровули тадбиркорнинг ўғилларига ҳамдардлигини билдириб шундай деди:

– Раҳматли отангиз вафотидан бир ой аввал қабристоннинг шу гўшасини сотиб олди ва “ҳаммамизга етади” деб оилавий мозорбоши қилганди. Жойи жаннатда бўлсин, раҳматли доим бошқалар учун қайғуриб юрарди.
Joziba.Ru - Eng jozibali portal
Yuklab olish:
TXT format
Bo'lim: Boshqalar
Yozdi: * Nobody (14 Apr 2019, 11:58)
Ko'rilgan: 179
Reyting: 2
*2 | 0*
Fikrlar: (1)
Saytda 1 soat davomida faol bo'ling va saytdan to'liq foydalaning!
Faollik vaqtingiz:
✴️✳️Ńαեեυℜɪ ŃεℜVɪŃŃıϒ✴️✳️ [Ch] * (14 Apr 2019, 14:07)
Br kun kelb hammamiz olamdan otamiz pul dardida hicqacon jigarladan keciw kere emas
Bosh sahifa